Линклар

Россия собиқ Бош вазири Виктор Черномырдин 5 ноябр куни Москвадаги Новодевичье қабристонига дафн қилинди.

Черномырдин билан видолашиш маросимида Россия раҳбарлари, сиёсатчилар, жамоатчилик арбоблари, унинг дўстлари, яқинлари ва оддий россияликлар иштирок этди.

Маросимда сўзлаган Россия Бош вазири Владимир Путин Черномырдин мамлакат тарихидаги энг мураккаб даврда ҳукуматга бошчилик қилганини айтди.

- Виктор Степанович Черномырдин 1992 йилда ватан тарихидаги энг мураккаб даврда ҳукуматга бошчилик қилди. Ўша пайтда унга қанчалар қийин бўлганини, руҳан ва жисмонан жуда оғир бўлганини фақат тахмин қилиш мумкин, деди Путин.

Россия собиқ президент Борис Ельцин даврида, 1992 – 1998 йилларда Россия Бош вазири бўлиб ишлаган Виктор Черномырдин 3 ноябр куни Москвадаги ўз уйида 72 ёшида вафот этган эди.
XS
SM
MD
LG