Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:40

Ғафур Раҳимов Осиё бокс конфедерацияси президенти этиб сайланди


Ғафур Раҳимов.
Ғафур Раҳимов.
Бу ҳақда жамоатчилик билан алоқалар бўйича Осиё бокс конфедерацияси президенти ёрдамчиси 5 ноябр куни Регнум ахборот агентлигига маълум қилди.

Шу ҳафта Олмаота шаҳрида Ҳаваскор боксчилар халқаро уюшмаси ижриоя қўмитасининг қурултойи бўлиб ўтди.

Анжуманда 106 давлатдан келган 300дан ортиқ делегат иштирок эди.

Ғафур Раҳимов мазкур анжуманда Осиё бокс конфедерацияси президенти этиб сайланди.

Овоз бериш натижасига кўра 95 нафар делегатдан 51 нафари Ғафур Раҳимов номзоди учун, 42 нафари хитойлик номзод Жангпианг Чанг учун овоз берган.

Икки делегат бетараф қолган. Раҳимов шу пайтгача Осиё бокс конфедерациясининг амалдаги вице президенти, Чанг эса конфедерация президенти эди.
XS
SM
MD
LG