Линклар

Грузия ўндан ортиқ Россия жосуси ушланганини иддао қилди


Жосусликда айбланаëтганлардан бири Пëтр Давришадзе

Жосусликда айбланаëтганлардан бири Пëтр Давришадзе

Грузия расмийлари Россия фойдасига ишлаган 13 нафар жосус ҳибсга олинганини эълон қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги зудлик билан буни Тбилиси расмийларининг “провокацияси” ва навбатдаги “сиёсий масхарабозлик” деб атади.

Грузия Ички ишлар вазирлиги улардан тўрт нафари Россия фуқароси эканини билдирди.

Вазирлик хабарига кўра, амалга оширилган йирик контррезведка амалиёти давомида Россия ҳарбийларининг асосий разведка хизмати бўлган ГРУ учун ишлаган “ўнлаб” шахс қўлга олинган.

Грузия расмийлари бу маълумотларни Россияда ҳарбий разведка хизмати куни нишонланаётган кунда эълон қилди.
XS
SM
MD
LG