Линклар

logo-print

Туркиядаги ўзбек талабалари Ўшга ëрдам юбора олмай ҳалак

  • Садриддин Ашур

Уйи куйиб¸ қиш қаршисида ҳимоясиз қолаëтган ўшлик ўзбеклар эҳтиëжи учун ëрдам йиғиш жараëни суръати кун сайин пасайиб бормоқда.

Уйи куйиб¸ қиш қаршисида ҳимоясиз қолаëтган ўшлик ўзбеклар эҳтиëжи учун ëрдам йиғиш жараëни суръати кун сайин пасайиб бормоқда.

Келаëтган қишни уйсиз¸ иссиқ кийим-кечаксиз қаршилаëтган Қирғизистон жанубидаги минглаб ўзбекларга инсонпарварлик ëрдами йиғиш жараëни ҳамон давом этмоқда. Аммо бу ëрдамни муҳтожлар қўлига еткизиш муаммолигича қолмоқда.


Бу муаммолар ҳақида гапирган Ўш ва Жалолободдаги муҳтож миллатдошларига моддий ëрдам тўплаш кампаниясини давом эттираëтган талабалардан бири Ўткир Абдумўминов Озодлик ва унинг мухлислари маслаҳат ва ëрдамига муҳтожлигини яширмайди.

- Туркияда баъзи бир фондлар бор. Шу ерлар билан гаплашдик. Баъзи бир ерлар бир кийим ҳақида ëрдам беришимиз мумкин деди. Бир темани айтиб кетсам ҳам яхши бўларди. Кайсерида бизнинг танишлар бор. Шу болаларга айтдик. Болалар билан гаплашаëтганимизда, у болалар битта уйда 26та Қирғизистондан келган ўзбекларни топишибди. Топишиб, шуларга учта уй олишибди. Битта уйда 26 киши жуда ҳам оғир аҳволда яшаëтган экан. Баъзир бир ерлар билан гашлашиб, учта уй очиб, ҳар бир уйда иккитадан оила қоладиган қилиб қилдик.

Кейин Қурбон байрамига атаб баъзи нарсалар қилмоқчимиз. Қирғизистондан келадиганларни Газиантепе ва Эскишаҳарга жўнатишаëтган экан. Биз Газиантепедагилар билан гаплашиб, уларга кийим олдик. Кийимларни байрамдан кейин жўнатмоқчимиз.

Озодлик: Қирғизистондан кўп оила келганми қочқин бўлиб?

- Мен ҳисоблаганим бўйича, биз бир списка сўраган эдик. Мен бир ҳафтадан бери списокнинг орқасидан югуриб юрибман ўзинглар бизга ëзиб беринглар деб. Уларнинг айтишича, 89та бор экан.

Озодлик: 89 кишими ëки 89 оилами?

- 45 оила, 89 киши санашибди ўзлари. 100га яқин одам дейишди.

Озодлик: Қирғизистонда қолганларга моддий ëрдам кўрсатиш ҳақида қандайдир ҳаракатларингиз борми?

- Биз ўзи Қурбон нимаси тўпламоқчи эдик. Биз Туркиядаги яна бир фонд билан гаплашдик. Улар бизга “Сизлар бизларга 100та қурбонликка 100 доллардан 10 минг доллар берсангизлар, сизлар айтган қайси жойлар бўлса, гўштларни ўзимиз олиб бориб берамиз” дейишди. Биз ўзимиз тўплаб, Аравонда бир фонд бор экан, шу фонд орқали жўнатмоқчи эдик. Лекин буни қила олмади. Чунки студент бўлганимиз учун кўп топа олмадик. 10-15тача топдик. “Биз ўзимиз Газиантепедагиларга ëрдам берамиз” деб пулларни сақлаб қўйганмиз. Бугун сизларда бир интервьюни ўқидим. Кийим керак дейишган экан. Бизда кийим бор эди. Бир фонд бизга “хоҳлаганингларча кийим берамиз” деб айтган. “Бир вагон кийимимиз бор. Шуни сизларга берамиз. Нима қилсанглар қилинглар” деган.

Озодлик: Янги кийимлар-а?

- Ҳа, янги кийимлар.

Озодлик: Бир вагонми?

- Бир вагон¸ дейишди. Хоҳлаганингларча берамиз, дейишди.

Озодлик: Шуни бир Турк ҳаво йўлларига мурожаат қилиб, Бишкек-Истанбул йўналиши борку, шу орқали жўнатишса бўлмайдими? Чунки кийим юбориш жуда қимматга тушар эканда. Биз ҳам ҳаракат қилиб кўрдик. Кийимдан кўра унинг пулини юбориш афзалроқ бўлар экан.

- Биз ҳам кийимларнинг ярмини сотиб, пулини қолган ярми билан жўнатсакмикан деб ўйладик. У ҳам бизга яхши фикрга ўхшагандай бўлмади. Тўғрисини айтсам, қанақа қилиб жўнатсак экан¸ деб бошимиз қотиб қолди. Фондлар “биз карго билан жўната олмаймиз” дейишди. Биз ҳам студент бўлганимиз учун қўлимидан катта нима келмади.

- Бу ҳафта ва кейинги ҳафта студентларнинг имтиҳон ҳафтаси. Бизнинг кейинги йиғилишимиз 14 ноябрда бўлади. Шунда баъзи фикрлар чиқиши мумкин. Ҳозирча кийимларни ҳал қилдик. Список келса, овқат беришни нима қиламиз. Яъни емоқ-ичмоқлар жўнатамиз. Сизларда ҳам фикр бўлса, “мана шунақа қилсанглар яхши бўлади” десанглар яхши бўларди. Чунки бизларнинг энг каттамиз 24-25 ëшда. Унча катта фикр ҳам чиқмаяпти.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG