Линклар

logo-print

Бишкек Вашингтонга эътироз билдирди


Манасга қўнадиган АҚШ учқичларига бу ерда ëнилғи қуйилади.

Манасга қўнадиган АҚШ учқичларига бу ерда ëнилғи қуйилади.

Қирғизистон ҳукумати Америка Қўшма Штатларини Марказий Осиёдаги транзит марказини ёнилғи билан таъминлаётган ширкат билан имзоланган шартномани бекор қилишга чақирди.

3 ноябр куни АҚШ Мудофаа вазирлиги Лондондаги “Mina” корпорацияси билан Манас ҳаво базасидаги учқичларни ёнилғи билан таъминлаш ҳақидаги шартномани янгилади.

Бироқ Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда Бишкек ҳукумати олиб борилаётган текширув жараёни тугагунича Вашингтон “Mina” ширкати билан ҳамкорликни тўхтатиш лозимлиги билдирилган.

Ташқи ишлар вазирлигига кўра, жорий йил апрелида ҳокимиятдан ағдарилган президент Қурмонбек Бакиев ҳукумати билан Манас базасини ёнилғи билан таъминлаш ҳақида имзоланган шартномага коррупция аралашгани аниқланган.
XS
SM
MD
LG