Линклар

Британиянинг машҳур теле ва радиоэшиттиришлар корпорациясининг 4000 дан ошиқ хизматчиси пенсия тизимига ўзгартириш киритилишига норозилик тариқасида эшиттириш ва кўрсатувларни тўхтатди ёки кескин қисқартирди.

Ҳукумат режалаëтган ўзгартиришдан мақсад 2,4 миллиард долларлик пенсия камомадини қисқартиришдан иборат экани айтилмоқда.

20 октябр куни Британия ҳукумати яқин келажакка мўлжалланган давлат бюджети харажатларини қисқартириш режасини эълон қилди.

“Ҳукумат келаси тўрт йил ичида 130 миллиард доллар маблағни тежашни режаларкан, бу кўплаб давлат ташкилотлари бюджетининг чорак фоизга қисқаришини англатади”, - дейилади БиБиСи сайтида эълон қилинган мақолада.

Айни пайтда журналистлар иш ташлагани БиБиСи Жаҳон хизмати дастурларига жиддий таъсир этмади.

- БиБиСи Жаҳон хизматида 32 тилда эшиттириш тайёрланади. Ҳозир улардан 28таси одатдагидек ишлаяпти. Фақат инглиз, араб, турк ва хитой хизматларида ҳар ярим соатда бюлетенлар ва хабарлар эълон қилинмоқда, аввалдан ёзиб олинган дастурлар эшиттиришга қўйиляпти. Бошқа хизматлар ўз фаолиятини одатдагидек давом эттирмоқда, деди БиБиСи Жаҳон хизмати матбуот вакили Майк Гарднер Озодлик мухбири билан суҳбатда.
XS
SM
MD
LG