Линклар

logo-print

Афғонистон шарқида беш нафар полиция ходимининг жасади топилди


Улар бир ҳафта аввал Толибон жанггарилари уюштирган ҳужум пайтида бедарак йўқолган эди.

Вардак вилояти полицияси бошлиғи генерал Абдул Ҳақ Ҳақнавоз жасадларни қишлоқда яшовчи одамлар Чек туманида топиб олганларини айтди.

Толибон жанггарилари 1 ноябр куни Ғазни вилоятининг Хогяни туманини босиб олган пайтда полициянинг 16 ходими бедарак йўқолган.

Бир неча кун ўтиб улардан тўрттасининг жасадлари Ғазни шаҳрида топилди.

Ҳозирда етти афғон полициясининг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда.

Айни пайтда, 7 ноябр куни Ҳелманд вилоятида автомашина минага дуч келиб портлагани оқибатида тинч аҳолидан беш киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG