Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:05

АҚШ президенти Ҳиндистон билан 10 млрд долларли шартнома имзоланганини эълон қилди


Барак Обаманинг Осиё давлатларига 10 кунлик сафаридан мақсад АҚШ экспорти ҳажмини кўпайтириш ва янги иш жойлари яратишдан иборат.

2008 йилда хашаматли “Тож Маҳал” меҳмонхонасида террор ҳужуми амалга оширилган Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида сўзлаган президент Обама Ҳиндистон ва АҚШ терроризмга қарши курашда якдил эканини таъкидлади.

7 ноябр куни АҚШ раҳбарининг Деҳли шаҳрига бориши ва Ҳиндистон Бош вазири Манмухон Сингҳ билан музокара олиб бориши режаланган.

Ҳиндистондан кейин Обама болалик чоғида ўзи тўрт йил яшаган Индонезияга ташриф буюради.

АҚШ раҳбари саноати тараққий этган Катта йигирмалик раҳбарлари саммитида қатнашиш учун Жанубий Кореяга, сўнг Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида иштирок этиш учун Японияга боради.
XS
SM
MD
LG