Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:56

“Коммерсант” газетаси мухбири касалхонада оғир аҳволда ётибди


Олег Кашин шанбага ўтар кечаси Москвадаги ўз уйи яқинида номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилган эди.

Касалхона шифокорлари Кашиннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун уни кома (беҳуш) ҳолатда муолажа қилмоқда.

Олег Кашин “Коммерсант” газетаси учун мухолифат фаолияти тўғрисида мақолалар ёзган.

Ҳужум оқибатида журналистнинг мияси чайқалган, жағ суяги ва бармоқлари синган.

“Коммерсант” газетаси ходимлари Олег Кашинга қарши ҳужум шубҳасиз унинг журналистик фаолияти билан боғлиқ эканини айтмоқдалар.

Россия прокуратураси мазкур воқеа юзасидан жиноий иш очди.
XS
SM
MD
LG