Линклар

logo-print

Россия коммунистлари 7 ноябрни нишонлади


Россия коммунистик партияси аъзолари ва тарафдорлари 1917 йилнинг октябр ойида амалга оширилган инқилобнинг 93 йиллигини Москва марказида юриш ва намойиш билан нишонладилар.

Озодлик мухбирининг хабар қилишича, бу тадбирда бир неча минг киши иштирок этган.

Айни пайтда “Поклонная гора”да Россия десантчилари иттифоқининг кўп минг кишилик намойиши бўлди.

Намойиш иштирокчилари Мудофаа вазири Анатолий Серюдков ва армия Бош штаби бошлиғи генерал Николай Макаровнинг истеъфосини талаб қилдилар.

Якшанба куни эрталаб Москвадаги “Қизил майдон”да 1941 йил 7 ноябр кунги параднинг 69 йиллиги муносабати билан тантанали юриш уюштирилди.
XS
SM
MD
LG