Линклар

Япония элчиси Москвага қайтади


Россия президенти Дмитрий Медведев 1 ноябр куни баҳсли Курил оролига борганига норозилик тариқасида Япония Москвадаги элчисини Токиога чақиртириб олган эди.

Кйодо ахборот агентлиги Япония ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда Россияни 3 ноябр куни тарк этган элчи Масахару Коно Москвага қайтишини хабар қилди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Россия Япониянинг Хоккайдо ороли шимолидаги Курил оролларини босиб олган ва ўшандан бери бу ҳудудни ўз назоратида сақлаб келмоқда.

Япония эса тўртта орол ўзига тегишли эканини иддао қилиб келади.
XS
SM
MD
LG