Линклар

Эрон: Ғарб билан музокаралар яқин фурсат ичида ўтказилиши мумкин


Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий етакчи давлатлар билан бир йилдан ортиқ вақтдан бери тўхтаб қолган музокаралар Туркияда “имкон қадар тез орада” бошланиши мумкинлигини айтди.

7 ноябр куни Теҳронда ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Муттақий “туркиялик дўстлар билан“ музокара ўтказиладиган жой, вақт ва кун тартиби муҳокама қилинаётганини билдирди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия Эроннинг ядровий дастури бўйича музокараларни 15 – 17 ноябр кунлари Вена шаҳрида ўтказишни таклиф қилган.

Эрон бунга қарши эмаслигини билдирганига қарамай, таклифга расман розилик бермаган.
XS
SM
MD
LG