Линклар

Самарқандда япон русумидаги автобуслар йиғилмоқда


Самарқанддаги автобуслар йиғишга ихтисослашган завод 2110 йил охирига бориб Япониянинг Исузу русумидаги 839 автобус ишлаб чиқариш режасини очиқлади.

Бу ҳақдаги расмий ҳабарга кўра¸ Самарқанд автозаводи 533 та юк машинасини ҳам йил охиригача йиғиб, сотувга чиқаради.

Автозавод 2011 йилда 1800 автобус ва 850 юк машинаси ишлаб чиқаришни режалади.

Самарқанд автомобил заводи жорий йилнинг 9 ойида 1640 та машина йиғди.

Ахлат йиғадиган¸ ўт ўчирадиган ва махбусларни қамоқдан судга ташийдиган машиналар ва кўтарма кранлар ҳам Самарқанд автозаводида чиқарилмоқда.
XS
SM
MD
LG