Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:20

Исроилдаги имом ташвиқот қилганликда айбланди


Исроил маҳкамаси Назаретдаги масжид имоми Абу Салимни терроризмни қўллаб-қувватлаганликда айблади.

Терговчиларнинг айтишича¸ 6 октябр куни ҳибсга олинган Абу Салим ўз ваъзларида радикал исломий қарашларни ифодалаган.

Исроил адлия вазирлиги сўзчиси тергов хулосаларига асосланган ҳолда Абу Салим маърузаларидаги радикал ислом ғояси яҳудий¸насроний ва мўътадил мусулмонларга қарши эканини айтди.

Айни пайтда имом радикал-экстремистик ташкилот тузганлик ва 1997 йилда "кофирларга қарши муқаддас ғазот"га чақирувчи варақаларни тарқатганликда ҳам айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG