Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:28

Канада зобитлари афғон аскарларини ўқитади


Канада АҚШ ва НАТО илтимосига кўра ўз қўшинларининг Афғонистонда ҳозирлик муддатини узайтиради.

Канада мудофаа вазири Питер Маккей бунга аниқлик киритар экан, "гап фақат афғон армияси учун жангчилар тайëрлаш" ҳақида кетаëтганини урғулади.

Канада аскарлари 2011 йили Афғонистондаги жанговар амалиëтларда қатнашмайди.

Афғон аскарларини ўқитиш ишларига айни пайтда канадалик 400 нафар зобит сафарбар қилинган.

НАТО маълумотларига кўра, тахсил ишига яна 900 зобит жалб этилиши лозим.

Афғонистонда 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейинги жангларда 150 нафар канадалик аскар ҳалок бўлди, 1,5 мингдан зиëд аскар яраланди.
XS
SM
MD
LG