Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:24

АҚШнинг учувчисиз учқичлари Покистон шимолига зарба берди


Покистон шимолий-ғарбида Афғонистон чегараларига яқин жойдаги эҳтимолий истеҳкомларга АҚШ учувчисиз учқичлари ракета зарбаси берди.

Бу зарбалар оқибатида камида 10 кишининг ëстиғи қуригани айтилмоқда.

Покистон махсус хизмат ходимларига кўра, ўлдирилганларнинг ҳаммаси жангари экани тахмин қилинади.

АҚШ учувчисиз учқичлари кейинги пайтда Покистондаги жангарилар истеҳкоми деб тахмин қилинган ерларга ракета зарбаларини кўпайтирди.

Якшанба куни Ҳиндистон сафари чоғида АҚШ президенти Барак Обама бу ҳолат юзасидан изоҳ берди:

- Мен шуни айтмоқчиманки, Покистон ҳукумати ўз мамлакатида қандай потенциал таҳдид борлигини яхши англайди. Покистонда террорчилар ҳужумидан энг кўп одам ўлмоқда. Покистонда терроризм хавфидан қутулиш биз истаганимиз каби жадал кетмаяпти, деди Барак Обама.
XS
SM
MD
LG