Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:01

Ироқ партиялари янги ҳукуматни муҳокама қилди


Бугун Ироқдаги йирик сиёсий гуруҳлар етакчилари мамлакатда 8 ойдан буён давом этаётган сиёсий бўҳронни ечиш ниятида учрашдилар.

Бу Ироқдаги курд, шиа ва сунний мусулмонлари етакчилари ўртасидаги илк юзма-юз учрашувдир. 90 дақиқа давом этган учрашувдан сўнг томонлар эртага яна йиғилиши мумкинлигини айтди.

Бундан аввал Ироқ ҳукумати матбуот вакили Али ал-Даббани айтишича, 6 ноябр куни сиёсий партиялар келишувга эришган ва бунга кўра, Жалол Талабоний давлат раҳбари, Нурий ал-Маликий Бош вазир бўлиб қолади.

“Ирақиййа” партияси эса ўз вакилларидан парламентга раис танлайди. Ироқнинг суннийлар жамоаси қувватлайдиган собиқ Бош вазир Aяд Алавийга тегишли ушбу партия шундай келишувга эришилганини тасдиқлади.

Ал-Дабба айни пайтда томонлар ўртасида баъзи бир келишмовчиликлар ҳам борлигини эътироф этар экан, улар 11 ноябрда янги ҳукуматга раис сайлаш учун йиғилишни режалаётганини айтди.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ироқдаги рақиб гуруҳларни муросага келиш ва қонуний равишда тақсимлаш йўли билан янги ҳукумат тузишга чақирди.
XS
SM
MD
LG