Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:31

Нетаняҳу: Эронни ҳарбий қудрат билан тўхтатиш керак


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаяҳу фақатгина қудратли ҳарбий таҳдид йўли билан Эронни ядровий қурол ишлаб чиқаришдан тўхтатиш мумкин, деган ишончда.

Бу ҳақда Исроилдаги сиёсий манбаларга таяниб, Ғарб ахборот агентликларининг хабар қилишича, Нетаняҳу бу баёнотни АҚШ вице- президенти Жое Байден билан учрашув чоғида берган. Икки расмий Ню Орлеанда ўтган яҳудийлар анжумани чоғида учрашдилар.

Аммо, АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс журналистларга берган интервюси чоғида бундай хулосани қувватламаслигини билдирди.

Ғарб давлатлари Эрон тинч мақсадга қаратилган ядровий тадқиқотлар баҳона қурол ишлаб чиқармоқда, деган гумонда ва Исроил ҳамда АҚШ бу ниятдан қайтариш учун Эронни музокарага чақиришини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG