Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:17

Барак Обама Манмоҳан Сингҳ билан учрашди


АҚШ президенти Барак Обама Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ билан учрашди ва музокаралар аввалида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик 21-асрда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган алоқалардан бирига айланишини айтди.

Ўз навбатида Манмоҳан Сингҳнинг бир кунлик сўзлашувлар давомида АҚШ ҳукуматини Ҳиндистонга қарши фаолият билан шуғулланаëтган жанггари гуруҳларни тугатишни сўраб, Покистонга босим ўтказишга чақириши кутилмоқда.

Бундан бироз аввал Барак Обама Ҳиндистон ва Покистон ҳукуматларини ўзаро низоларни мулоқот йўли билан ечишга чақирди.

Обама минтақавий низолар иқтисодий қудрати ўсиб бораётган Ҳиндистонни қийин аҳволга солиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Айни пайтда, Обама Покистон раҳбариятини жанггари гуруҳларга қарши курашда сусткашлик учун танқид қилар экан, буни “Прогресс биз истаганимиз каби эмас”, деган жумла билан ифодалади.

Осиё давлатларига 10 кунлик сафари доирасида Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрига борган президент Обама шундай баёнотлар билан чиқиш қилди.

Унинг бу сафари АҚШ экспорти ҳажмини ошириш ва мамлакатда янги иш ўринларини яратиш мақсадига қаратилган.
XS
SM
MD
LG