Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:05

Германия Ўзбекистондан 130 миллион евролик қарзини сўрамоқда


Германиядаги қурилиш ширкатлари Ўзбекистон ҳукуматидан 130 миллион евролик қарзни қайтаришни сўрамоқда.

“Фарғона.ру” сайти xабарига кўра, қарз масаласи 29 октябрда Тошкентда иш бошлаган “Ўзбекистонда Германия ҳафталиги” тадбирлари чоғида кўтарилган.

Германия Федерал Иқтисодиёт ва технологиялар вазирлиги маслаҳатчиси Бернхард Дух икки томон ўртасидаги иқтисодий алоқалар хусусида сўзлай туриб, Ўзбекистоннинг немис қурилиш ширкатларидан 130 миллион евролик қарзини тилга олган ва Тошкентни немис тадбиркорлари учун бир қизил, бир яшил чироғи ёнадиган светофорга ўхшатган.

“Фарғона.ру” сайти немис мулозимидан келтирган иқтибосда: “Биз Ўзбекистон ҳукуматининг бу нормал ҳолат экани ҳақидаги қарорига рози эмасмиз. Чунки бу бизнинг ташқи савдо айланмамиз 40 фоизини ташкил қилади. Бу борадаги шартномалар бўйича тўлов кечикмоқда ва бу бизнинг алоқаларимизга зарар етказмоқда”, дейилади.

Немис мулозимига кўра, бунча миқдордаги қарзнинг 60 миллиони “Ўзбекистон” Форумлар саройи, яна 15 миллионга яқини Президент қароргоҳларидан бири, яна бир қисми “Зеромакс” ширкати бошлаган стадион қурилиши ва яна бир қисми эса¸ ëнилғи маҳсулотлари етказиб бериш учун сарфланган.
XS
SM
MD
LG