Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:56

Москвада яна Ўзбекистон фуқароси ўлдириб кетилди


7 ноябр куни Москвада чавақлаб кетилган икки муҳожир мурдаси топилган. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган Москва ИИБси навбатчи ходимига кўра, ўлдирилганлар ташқи кўринишидан марказий осиёлик бўлиб, ҳозирда улардан бирининг Ўзбекистондан эканлиги аниқланган.

-Ҳа, Жанубий округга қарашли Черноморский булварида Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўлдирилганлиги ҳақида хабар келди.У 46 ёшда бўлган, фамилияси Каримов эканлиги аниқланган. Қотиллик Нагорное мавзесида содир булган. Яна бир муҳожирнинг белига пичоқ санчилган¸ жасади Москванинг шарқий қисмида, Байкалская кўчасидаги автобус бекатида топилган. Ёши 25-30 ларда бўлган. Унинг кимлиги ходимларимиз томонидан аниқланмоқда, деди Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси навбатчиси.

Бошқарма вакилига кўра, бу қотилликларнинг миллий нафрат асосида содир этилганлик тахмини тергов томонидан кўриб чиқилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотларга кўра, Нагорное мавзесида ўлдирилган А.Каримов Гилельс номидаги маҳаллий болалар мусиқа мактабида мардикорлик қилган. У бел ва кўкрак қисмига пичоқ билан берилган зарбалардан жон таслим қилган.

ИИБ дан олинган маълумотларга кўра, содир этилган қотилликлар юзасидан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105-моддаси юзасидан жиноий иш очилган; жиноятчилар қидирилмоқда.
XS
SM
MD
LG