Линклар

Буюк Британия делегацияси Тошкентда бўлди


Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саймон Фрэйзер етакчилигидаги делегация ўтган ҳафта охирида Ўзбекистонга сафар қилиб қайтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 8 нобяр куни тарқатган хабарга кўра, делегация вакиллари Сенат, Ташқи ишлар ва Ташқи иқтисодий алоқалар, сармоя ва Савдо вазирлиги раҳбарияти билан учрашган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Британия мулозимидан келтирган иқтибосда: “Сафарим — Британия томонининг икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдираётгани ишорасидир”, дейилади.

Ушбу сафар Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг 9 декабрга белгиланган 17 йиғилиши арафасида амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG