Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:19

Рус журналистлари Медведевга очиқ хат ёзди


Олег Кашин Коммерсант нашрининг етакчи сиëсий шарҳловчиси эди.
Олег Кашин Коммерсант нашрининг етакчи сиëсий шарҳловчиси эди.
Россия журналистлари ҳамкасблари Олег Кашиннинг калтаклаб кетилгани юзасидан президент Димитрий Медведевга очиқ хат йўллади.

Шанба куни аёвсиз калтакланган Коммерсант нашри журналисти иккита жарроҳлик амалиётидан ўтди ва шифокорлар уни кучли оғриқ зарбидан ҳимоя қилиш учун сунъий равишда комага тушириб қўйишди.

Россия прокуратураси Тергов ишлари бўйича қўмитаси матбуот хизмати раиси Владимир Маркин бу жиноят иши юзасидан тергов синчковлик билан олиб борилишини ваъда қилди.

- Комерсант газетаси журналисти Олег Кашинга қилинган ҳужумга оид жиноий иш юзасидан тергов давом этмоқда. Бугун жиноят иши терговини маҳаллий тергов департаментидан Москва шаҳар тергов департаментига ўтказишга қарор қилинди, деди Россия Бош прокуратураси расмийси.

Россиялик журналистлар президентга йўллаган очиқ хатида жорий йил ичида бу саккизинчи журналистга уюштирилган ҳужум эканини таъкидлар экан, бундай жиноятларнинг жазосиз қолиши журналистлик касбиини тобора хавотирли касбга айлантираётганини урғулаган.

Кашиннинг калтакланиши юзасидан Европа Иттифоқи матбуот вакили ҳам “чуқур хавотир билдириши”ни маълум қилди.
XS
SM
MD
LG