Линклар

Озодлик Бекорчиси: Оқсаройнинг аёлларни бичиш сиёсатини қўллайсизми?


9 ноябр кунги Бекорчи - Меҳрибон.

9 ноябр кунги Бекорчи - Меҳрибон.

Бир ярим йилдирки туғиш ёшидаги ўзбек аёллари мажбурий тарзда стерилизация қилинаяпти. Наслни камайтириш ёxуд туғишнинг олдини олиш мақсадида аёлларни бичиш кампанияси шахсан президент қарорлари асосида амалга оширилмоқда. Шу пайтгача стерилизация тавсия қилинган аёлларнинг ярми бичиб бўлинган.


Мен ўзим кўп болали оилада туғилиб, ўсганман. Оилада тўққиз фарзандмиз. Бичиш компанияси ҳақида дастлаб эшитганимда, агар Онам яшаган даврда ҳам бичиш амалиёти бўлса, опа- сингилларимдан кўпчилиги туғилмаган бўларди-я деган фикр xаёлимдан ўтди. Улардан бирортаси бўлмаслигини тасаввур қилиш мен учун қийин. Ва мен бичиш амалиётини қораладим.

Лекин тўққиз фарзанд туғиб соғлигидан айрилган, элликдан ўтиб-ўтмай кампирга айланган Онамни, унинг бугунги саломатлиги аҳволини ўйлаганимда эса бичиш амалиётини оқладим.

Бичиш амалиёти бошлангач холамнинг қизини ҳам стерилизация қилиб туғмасга айлантиришди. Икки қизи билан қолган холаваччамнинг ўғил кўриш орзуси саробга айланди. Ва мен бичиш амалиётини қораладим.

Бир танишим кетма- кет уч қиз кўрди. Ўғил кўриш орзусида тўртинчисини туғди. Бола ногирон туғилди. Врачлар бунга кетма- кет туққач танишимнинг соғлиги ёмонлашгани сабаб бўлганини айтишди. Ва мен бичиш амалиётини оқладим.

Аёлларни милиция бошчилигида қўрқитиб, хоҳишига қарши ўлароқ, жарроҳлик столига мажбурлаб олиб келганларини эшитганимда яна бичиш амалиётини қораладим.

Хоразмдаги бир қўшнимиз кетма- кет беш фарзанд туққан. Ҳозирда болалари бошқа тенгдошларига қараганда анча нимжон. Оилада эса моддий етишмовчиликлар боис беш болани едириб- ичириш, кийинтириш масалалари ҳам ҳаминқадар. Мен яна бичиш амалиётини оқладим.

Муҳтарам муштарий, Сизчи - Оқсаройнинг аёлларни бичиш сиёсатини қўллайсизми?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG