Линклар

Кашанда маймун Байрутни тарк қилди


Байрут ҳайвонот боғида ливанлик томошаталаблар кўнглини сигарет чекиб овлайдиган маймун ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилот талабига кўра зоопаркни тарк этди.

12 ëшли Омега лақабли шимпанзе одамлар унга қараб отган сигаретани илиб олиб чекишга ва тутун ҳалқаларига мароқ билан тикилишга ўргатилган эди.

Ҳайвонсеварларга кўра, бу ҳолатда маймун ҳуқуқлари поймол қилинган.

Омеганинг "дарахтдан дарахтга сакраб, бошқа маймунлар билан ўйнаш ўрнига кашандаликка ўргатилганини оқлаб бўлмайди"¸ - дейишмоқда улар.

Кашанда маймун Омега умрининг қолган қисмини Бразилиянинг Сан Паул черковида ўтказадиган бўлди.

Маймунни Байрутдан Бразилияга учирган Амирлик ҳаво йўллари учқичининг кашандаларга мўлжалланган салони бор ëки йўқлиги ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG