Линклар

Нигерияда беш хорижлик гаровга олинди


Нигериядаги бурғулаш корхонасига ҳужум қилган номаълум гуруҳ беш нафар хорижлик мутахассисни гаровга олди.

Гаровга олинганларнинг икки нафари америкалик, икки нафари франциялик ва бир нафари канадалик экани маълум бўлди.

Уларни ҳаммаси Нигер дарëси ўзанида бурғулаш ишларини олиб бораëтган Британиянинг Afren ширкати билан ҳамкорлик қилишган.

Гаровгирлар ҳозирча ҳеч қандай талабни илгари сурганлари йўқ.

Шу пайтгача бундай гаровга олишлар бу ҳудудда товон тўлаш йўли билан ечимини топиб келган эди.
XS
SM
MD
LG