Линклар

Болқонликлар учун визасиз тартиб жорий қилинади


Европа Иттифоқи шу йил декабридан бошлаб Албания¸ Босния ва Герцоговина фуқароларига виза талабини бекор қилади.

Бу ҳақдаги қарор ЕИ ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишида қабул қилинди.

"Агар бу мамлакатларда иммиграцион қоидалар бузиладиган бўлса, қарорни тезда бекор қилишимиз мумкин", дейишди вазирлар.

Еврокомиссия аъзоси Сесилия Малмстром визасиз режим ҳар икки тарафга мажбуриятлар юклаяжагини таъкидлади.

- Визасиз тартибнинг жорий қилиниши ҳар иккала тараф масъулиятига таянади. Шу боис биз кузатиш механизмини жорий қилдик. Бу меҳанизм ҳозирча икки давлатдагина бор¸ бутун Болқондаги виза бекор қилинган барча давлатларда эмас. Биз қоидабузарликлар бўлмаслиги юзасидан жиддий кузатув олиб борамиз, деди Сесилия Малмстром.
XS
SM
MD
LG