Линклар

logo-print
АҚШ¸ россиялик журналист Олег Кашин калтакланганини қоралади ва бундай "ëввойи" жиноятга қўл урганлар "дарҳол топилиб жазоланиши зарур"лигини уқтирди.

- Журналистлар бутун дунëда ўз ишларини бажариш учун эркин бўлмоқликлари керак¸ деди АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроули.

Бундан олдин ЕИ вакиллари ва Халқааро амнистия ташкиоти Москвага мурожаат қилиб¸ оммавий ахборот воситалари ходимларини тажовузлардан ҳимоя қилишни сўрадилар.

6 ноябрга ўтар кечаси Москванинг Пятницкий кўчасида ўз уйига кетаётган Коммерсант газетасининг 30 ёшли мухбири Олег Кашин номаълум кимсалар томонидан калтаклаб кетилди.

Кузатув камераларидаги ёзувга кўра, икки нафар шахс қўлида таёққа ўхшаш буюм билан унга оғир тан жароҳати етказган. Россия президенти Медведев фикрича, улар оддий безорилар эмас.

- Кармонни ўмарадиган¸ безорилар эмас улар. Биз бу жиноятчиларни¸ албатта¸ ушлаймиз¸ деди Медведев муҳаррирлар билан учрашув чоғида.
XS
SM
MD
LG