Линклар

logo-print

Обама Индонезия раҳбарлари билан учрашади


Осиë мамлакатларини зиëрат қилаëтган АҚШ президенти Барак Обама бугун Индонезия раҳбарияти билан учрашади.

АҚШ раҳбарининг Осиë минтақасига сафари хавфсизлик¸ савдо ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилган.

Индонезиядан олдин Ҳиндистонга сафар қилган Обама ўзининг бу мамлакат БМТ хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлиши тарафдори эканини билдирди.

Ҳинд парламентида чиқиш қилар экан, Обама "Ҳиндистон дунëнинг етакчи давлатларидан биридир", деди.
XS
SM
MD
LG