Линклар

logo-print

Берлин деворининг қулаганига 21 йил тўлди


Бугун Берлин деворининг қулаганига 21 йил тўлди.

Девор қулашига оид бугунги тадбир анча камтар бўлиши кутилмоқда. Ўтган йилги тадбирга дунëдаги кўпгина давлатларининг раҳбарлари ташриф буюришган эди.

Бугунги тадбирда девор тагида отилганлар хотирасига ибодат қилиниши, шамлар ëқилиши айтилмоқда.

Шунингдек, Берлинда 9 ноябр куни Европа сиëсатига оид анжуман иш бошлайди.

Анжуманда Евроиттифоқ президенти Ҳарман Ван Ромпей нутқ сўзлайди.

Берлин девори ГДР қарорига кўра 1961 йилнинг август ойида барпо қилинган эди.

Бу девор 28 йил мобайнида совуқ урушнинг тимсоли бўлиб турди.

Девор 1989 йилнинг 9 ноябрида халқ иродаси билан қулатилган эди.


XS
SM
MD
LG