Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:56

Британия Бош вазири Хитойга сафар бошлади


Дэвид Камероннинг ташрифидан мақсад савдо алоқаларини кенгайтиришдан иборат. Сешанба куни Камероннинг Хитой Бош вазири Вен Жиабао билан музокара олиб бориши кутилмоқда.

Камерон “ҳаётий муҳим савдо миссияси” деб атаган мазкур икки кунлик сафар давомида унга Британиянинг 50та йирик тадбиркори ҳамроҳлик қилмоқда.

Ташриф давомида Хитой билан қатор шартномалар имзолаш ҳам режаланган.

Британия Бош вазири ўз ҳукумати 2015 йилга қадар Хитой билан савдо ҳажмини икки баробарга кўпайтириб¸ савдо айланмасини 100 миллиард доллардан оширишни мақсад қилганини айтди.

Камеронга кўра¸ бунинг 30 миллиард долларини Британиянинг экспорт маҳсулотлари ташкил этиши лозим.

2009 йилда Британия Хитойга 12,4 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган.
XS
SM
MD
LG