Линклар

logo-print
Сўров натижалари аксар афғонистонликлар ҳукуматининг толиблар исёнчилари билан тинчлик музокаралари олиб бориш уринишини қўллаб-қувватлашини кўрсатди.

Осиё Жамғармаси бугун эълон қилинган сўровга кўра, вояга етган афғонистонликларнинг 83 фоизи қуролли, ҳукуматга қарши бўлган гуруҳлар билан тинчлик музокаралари олиб борилиши тарафдоридир.

Ўтган йил бу кўрсаткич 71 фоизни ташкил қилган.

Сўров натижалари Афғонистондаги энг катта муаммо хавфсизлик сўнгра, ишсизлик ва коррупция эканини кўрсатган.

АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги кўмагида ўтказилган мазкур сўровдаги хатолик 4,4 фоиз бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG