Линклар

Ўзбекистоннинг Асака заводида ишлаб чиқарила бошланган Chevrolet Spark автомобили Россияга экспорт қилинади.

GM Uzbekistan қўшма корхонасидаги манбага асосланиб Тренд ахборот агентлигининг билдиришича, жорий йил охиригача Россияга 850 дона Chevrolet Spark экспорт қилинади.

Август ойида тақдимот маросими бўлиб ўтганидан бери Ўзбекистонда бир минг 212та Chevrolet Spark ишлаб чиқарилди. Асакадаги завод йилига 50 мингта шу турдаги автомобилни ишлаб чиқариш қувватига эга.

Унинг 20 минги хорижга экспорт қилиниши режалаган.

2010 йил Ўзбекистонда 220 мингта Нексия, Матиз, Дамас, Каптива, Эпика ва Спарк русумидаги автомобиллари ишлаб чиқарилиши режаланган. Бу ўтган йилга нисбатан 20 фоизга кўп.
XS
SM
MD
LG