Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:47

Эрон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари учрашди


Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Ўзбекистон, Бангладеш, Уммон ва тожикистонлик ҳамкасблари билан учрашди.

Бу учрашув душанба куни Теҳронда иш бошлаган Осиё ҳамкорлик мулоқоти ташкилотининг вазирлар даражасидаги 9-йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан сўзлашув чоғида Муттақий икки томонлама ҳамкорликни, айниқса, транспорт ва юклар транзити соҳаларида кенгайтириш кераклигини урғулади.

“Tehran Times” нашри хабарига кўра, учрашув пайтида Норов ўз мамлакати Ўзбекистон-Эрон қўшма иқтисодий комиссияси йиғилишига мезбонлик қиқлишга тайёр эканини айтган.

Осиё ҳамкорлик мулоқоти ташкилотига 31 давлат аъзо.
XS
SM
MD
LG