Линклар

Душанба куни кечқурун ЭнБиСи телевидениесига берган интервьюсида Жорж Буш террорчиликда гумонланган шахсларни сўроқ қилишда шавқатсиз сўроқ усуллари, жумладан, маҳбусларни сувга бўктириш каби услубни қўллаш, террор ҳужумларининг олдини олганини айтди.

- Мен ўз гуруҳим аъзоларидан “Бу услублар қонунийми?”, деб сўрадим. Масаланинг қонуний жиҳатини ўрганган мутахассисларимиз ”Ҳа, қонуний”, деб жавоб беришди. Мен “Амалда қўлланг”, дедим. Сизга шуни айтмоқчиманки, бу усулларни қўллаш одамлар ҳаётини сақлаб қолди, деди собиқ АҚШ президенти китоби тақдимоти арафасида.

Жорж Буш АҚШ етакчилигидаги коалиция қўшинлари 2003 йилда Ироқни босиб олганидан сўнг оммавий қирғин қуроллари топилмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.

Шунга қарамай, Буш президент Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдариш учун Ироққа бостириб кириш ҳақида қабул қилинган қарор тўғри бўлганини айтди.

9 ноябр куни Жорж Бушнинг хотиралар китоби АҚШда сотувга чиқади.
XS
SM
MD
LG