Линклар


АҚШ ва Индонезия терроризмга қарши кураш, савдо, иқлим ўзгариши ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиради.

9 ноябр куни пойтахт Жакартада ўтказилган матбуот анжуманида Индонезия президенти Сусило Бамбанг Юдҳойоно ва АҚШ президенти Барак Обама шундай баëнот бердилар.

- Ўзаро савдо, жумладан, Американинг Индонезияга экспорти ҳажми тез суръатда ошиб бормоқда. Шу боис АҚШ экспортини икки баробарга кўпайтириш ташаббуси доирасида биз Индонезияга ривожланиб бораётган бозор сифатида эътиборни кучайтириш ниятидамиз. Президент Юдҳойоно ва мен савдо ва инвестицияни рағбатлантирувчи шароитлар яратиш йўлларини муҳокама қилдик, деди Барак Обама.

АҚШ раҳбари Осиё давлатларига 10 кунлик сафари доирасида Индонезияга бир кунлик сафар қилмоқда.

Сешанба кечки пайт Обаманинг дунёдаги энг йирик мусулмон давлат ҳисобланган Индонезиядаги энг катта масжидга бориши ва мусулмонлар олдида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG