Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:01

Халқаро ташкилотларнинг нима кераги бор?


Ўзбек деҳқонлари ерларини босиб олганлар билан қирғиз расмийлари мулоқот олиб бормоқда.
Ўзбек деҳқонлари ерларини босиб олганлар билан қирғиз расмийлари мулоқот олиб бормоқда.

Қирғизистон жанубида шунча ўзбек қирғин қилинди¸ миллий низони тўхтатамиз¸ полиция кучларини минтақага юборамиз¸ деб лоф урган ЕХҲТ бугун қаерда?дейди бухоролик Иброҳим ака.


“Ҳаётдан кўнглим қолиб кетяпти”

дейди Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидан қўнғироқ қилган, исмини билдиришни истамаган суҳбатдош.

- Бизларда одам шундай замонда ҳам яшашдан кўнгли қолиб кетаяптида. Свет йўқ, газ йўқ, бу ëғи совуқ тушиб кетди. Буюк Ўзбекистон деб телевизорларда кўрсатиб, яхши нималарни эшитамизда. Балки бизнинг президентимиз бехабардир бундан. Чўлда мана ҳамма одамлар пахта етиштиради, қанча бойлик келади. Свет, газга давлатнинг кучи етмайдими? Свет ҳам йўқ, газ ҳам йўқ. Қандай даврда яшаяпмиз биз? Одамнинг алами келиб кетадида. Телевизор кўрайин десангиз свет йўқ, иш қилай десангиз иш йўқ. Туркманистонларда газ бепул, свет бепул, дейди. Уларда свет ўчди деган гап йўқ. Свет ўзимизда чиқади, газ ҳам ўзимизда чиқади. Лекин халққа етишмайдида бу, таъминланмайдида. Кечаси билан совуқда совқотиб чиқамиз. Аламим келганидан телефон қилдимда, дейди нишонлик суҳбатдошимиз.


“Исломий илмни қайдан олайлик”

дейди Бухоро шаҳридан қўнғироқ қилган Ҳамроқул. У Ўзбекистонда мадрасалар сони жуда озлигидан ва борларига ҳам ўқишга кириш имконсиз эканлигидан шикоят қилади:

- Менинг ўғлим 9 синфни битирди. Шунга ўқишга қўйсак деб, ўзимизнинг коллежларда ўқимайди. Ўқитмайди ҳам. Болалар фақат кўчада юриб, 15-20 кунда бир боради. Шунга ўйлаб-ўйлаб мадрасага қўйсам¸ деган эдим. Мадрасага борсак, ҳужжат ҳам қабул қилмади. Чунки имтиҳонлари бор экан. Имтиҳондан олдин савол-жавоб қиларкан. Қаердаги бизлар эшитмаган диний китоблар, қироатдан сўраркан.

Озодлик: Қайси мадраса?

- Бухоро мадрасаси ҳам, Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси ҳам, яна Қорақалпоғистонда ҳам бор экан. Ҳаммаси бир хил система экан. Мактабда ўқитмаса диндан, матбуотда бўлмаса, ота-оналар ўргатмаса, масжидда ўргатмаса, болаларни қандай киргизишимиз керак? Бундан ташқари 9 синф болага биринчи курсга кирса, бир ярим миллион контракти бор экан. Бундан ташқари 24та бола қабул қилар экан бор-йўғи. Подкурс бор экан, бултурдан бошлаб подкурс ҳам йўқ бўлибди. Нима учун шунақа қилиб қўйганини қаердан билсак бўлади? Динни билса, ота-оналарни ҳурмат қилса, динда ëмонлик йўқку. Шунга ҳайрон қолдим. Бизда битта коллеж бор. Йилига 300тами, 400тами бола қабул қилади, дейди бухоролик Ҳамроқул.


“Совғага ҳам бож тўлайми?”

дейди хоразмлик Абдулла. У почта орқали қизига совға олганидан, бироқ божхоначилар бу совғани бож тўлайсан¸ деб ушлаб турганидан шикоят қилади:

- Мен Ўзбекистон почтаси ҳақида гапирмоқчи эдим. Бизларга ҳозир посилка келган. Таможняга чақириб “буни растаможка қиласизлар” деяпти. “Бу совға бўлса. Совғани нимага растаможка қиламиз? Бунинг нархи қимматку” дедик. 200 минг турмайдиган нарса. Хоразм таможняга жўнатишибди. Тўйга кўйнак жўнатишган. “Шуни растаможка қиласан” деб овора қилишаяпти.

Озодлик: Неча дона?

Икки дона. Битта қизил, битта оқ. Хоразмда иккита кўйнак кийишадида. Интенетга чиқиб ўргансак, Ўзбекистонда посилкага декларация қилинмас экан. Буларга айтсак “Йўқ, бизларда шунақа положение бор” деб шунақа қилаяпти.

Озодлик: Положениени кўрсат, қонунни кўрсат деб сўрамадингизми?

- Кўрсата олмайди. Бошлиққа киринг, дейди. Бошлиқнинг ëнига кириб бўлмайди. Ишқилиб оворагарчилик бўлди. Бир ой бўлди ололмай юрибмиз. Менга ўхшаб қанчаси юрибди¸ дейди хоразмлик Абдулла.


“Халқаро ташкилотлардан кўнглим қолди”

дер экан бухоролик Иброҳим ака, Қирғизистонга киритилган халқаро комиссия ўз олдига қўйган вазифаларнинг мантиқсиз эканлиги ҳақида гапиради:

- Шу вазиятлардан келиб чиқиб мен ўзимча бир қарорга келдимки, халқаро ташкилотлар – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бўладими, Европа Иттифоқи бўладими, бошқа шунга ўхшаган бутун дунëда ўз нуфузини ўтказишга ҳаракат қиладиган ташкилотлар шунчаки тирикчилик илинжида тузилган ташкилотларга ўхшаб туюлаяптида менга. Бу менинг шахсий фикрим¸ албатта. Шунча қирғинбарот бўладими, бошқа бўладими бирорта таъсир чорасини кўра олмаяпти. Иложи борича ëн босишга ҳаракат қилаяпти. Мана Европа Иттифоқи бўладиган бўлса, бошқаси бўладиган бўлса, Европа Иттифоқи Қирғизистонга оддий комиссия киритмоқчи эди. Лекин у комиссия ҳам урушнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқчи. Лекин у ердаги халққа “Нима бўлаяпсан? Аҳволинг қанақа?” деб нима қилмоқчи эмас. У ердаги қирғинбарот ташкилотчиларини ëки ижрочиларини бирор-бир трибуналга ëки нимага тортиб бир попугини пасайтирмоқчи эмас. Мана қирғинбарот бўлди. Энди ер босиб олиш бошланди. Шундан келиб чиқиб айтаяпманда. У ëқда барибир халқ қақшаб қолаяпти¸ дейди бухоролик Иброҳим ака.

******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG