Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:27

Ҳиндистон 64 нафар покистонлик маҳбусни озод қилди


Покистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Мунир Аҳмад Ҳиндистонга қарашли сув ҳудудида балиқ овлагани учун ҳибсга олинган 55 нафар балиқчи ва виза муддати тугаганидан кейин Ҳиндистонни тарк этмаганлик учун қамалган 9 нафар покистонлик мамлакатга қайтарилганини айтди.

Покистонлик маҳбуслар АҚШ президенти Барак Обаманинг Ҳиндистонга уч кунлик ташрифи тугаганидан сўнг озод қилинди.

Деҳлига ташрифи чоғида Обама ядровий қуролга эга бўлган Ҳиндистон ва Покистон ҳукуматларини тинчлик музокаралари тўхтаб қолишига сабаб бўлган муаммоларни ҳал қилиишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG