Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:22

Мақсуд Шайхзода ҳақида филм суратга олинади


Озарбайжонда туғилиб Ўзбекистонда етук шоир бўлиб етишган Мақсуд Шайхзода ҳақида филм суратга олинади.

Озарбайжон маданият вазирлиги кино бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Мамедовнинг матбуотга билдиришича, филм икки мамлакат киночилари ҳамкорлигида суратга олинади.

Бу борадаги келишув куни кеча Бокуда якунланган "Ўзбек киноси ҳафталиги" доирасида имзолангани айтилди.

Ўзбеккино вакили Жаҳонгир Қосимовнинг Бокудаги "Trend Life" нашрига айтишича, Шайҳзода ҳақидаги филм келаси тўрт йил ичида суратга олиниб, экранларга чиқарилади.

Бокуда ўтган "Ўзбек киноси ҳафталиги"да таниқли актер Ўлмас Алихўжаев¸ кино арбоби Қамара Камоловалар иштирок этган.
XS
SM
MD
LG