Линклар

Шолипояда балиқ боқилади


Тошкент вилоятидаги шоли экилган майдонларда тажриба тарзида йўлга қўйилган балиқ боқиш шу кунларда ўз самарасини берди.

Ўзбекистонлик ихтиолог олим Наримон Каримовнинг матбуотга айтишича, бу тажриба "балиқчиликни ривожлантириш илмий тадқиқот маркази" тарафидан жорий йил кўкламидан бошлаб амалга оширилмоқда.

Олмалиқдаги 50 гектар шолипояда ўтказилган тажриба давомида 8 тонна шоли билан биргаликда 2 тоннага яқин балиқ етиштиришга муваффақ бўлинган.

Ўзбекистонда йилига 300 минг тонна шоли етиштирилиши ҳисобга олинса, бу тажрибанинг кенг ëйилиш истиқболи каттадай кўринади.

Шолипояда балиқ боқиш жануби-шарқий осиëда кенг тарқалган бўлиб, олимлар назарида бу ҳолат шоли монокултураси оқибатларини минимумга туширади.

XS
SM
MD
LG