Линклар

АҚШда сохта ҳолокостчилар судланмоқда


Бугун АҚШ маҳкамаси ўзларини Ҳолокост қурбонлари дея атаб¸ 42 миллион доллар товон пулини ўзлаштирган товламачилар гуруҳига айблов эълон қилди.

Ню Йорк федерал прокуратураси вакилларига кўра, товламачилар "Яҳудийларнинг Германияга моддий даъвоси конференцияси"га мурожаат қилиб, катта миқдорда товон пулини ноқонуний тарзда олганлар.

АҚШ суди ҳаммаси бўлиб 17 товламачига айб юклади. Улар орасида Германия ва Австриядан товон ундириш билан шуғулланадиган яҳудий ташкилотининг олти нафар ходими ҳам бор.

Товламачиларни 20 йил қамоқ жазоси кутмоқда.

"Яҳудийларнинг Германияга моддий даъвоси конференцияси" 1951 йилда ташкил қилинган бўлиб, асосан Германия ва Австриядан Ҳолокост қурбонлари деб билинган яҳудийлар фойдасига товон пули ундириш билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG