Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:18

Эрон ва катта олтилик музокаралари бошланиши кутилмоқда


Эрон Европа Иттифоқининг ташқи масалалар бўйича комиссари Кетрин Эштонга ўз ядровий дастури бўйича музокараларнинг намунавий жадвалини тақдим этди.

Бу ҳақда маълум қилган АҚШ Давлат департаменти вакили Филип Кроули тафсилотларга тўхталмади.

Бундан аввал Эштон Эроннинг катта "олтилик" билан халқаро воситачилар кўмагида ўтадиган музокараларига бошчилик қилиши мумкинлигини айтган эди.

Эштонга кўра, бу музокаралар юзасидан масалаҳатлашув 15 ноябр куни бошланади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Рамин Меҳмонпараст ўз мамлакатининг дунëдаги етакчи давлатлар билан олдиндан шарт қўймасдан мулоқот қилишга ҳозир эканлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG