Линклар

ЕИ Туркиядан Қибрис билан алоқаларни яхшилашни талаб қилмоқда


Европа комиссияси Туркиядан ўз ташқи сиëсатини Евроиттифоқ билан уйғунлаштиришга чақирди.

Чақириқ Европа Иттифоқининг йиллик докладидан ўрин олди.

Еврокомиссиянинг Европа Иттифоқини кенгайтириш масаласига оид идораси бошлиғи Штефан Фюле сешанба куни Брюсселдаги анжуманда чиқиш қилиб, Туркияни Европа Иттифоқига аъзо бўлишига тўсиқ деб кўрилган омиллардан бири Шимолий Қибрис муаммоси эканини таъкидлади.

- Ҳозир Туркия Европа Иттифоқига кириш арафасидаги ўз зиммасига олган илк мажбуриятларни ҳаëтга татбиқ қилиши лозим. Шу жумладан, Анқара Қибрис билан икки тарафлама муносабатлардаги жараëннинг яхшиланишига эришмоғи зарур, деди Штефан Фюле.
XS
SM
MD
LG