Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:00

Эрон ЕИга янги сўзлашув муддатини таклиф қилди


Эрон дунёнинг етакчи давлатлари билан ноябр ёки декабр ойи бошида музокара ўтказишни таклиф қилди.

Ядровий дастури бўйича Эрон бош музокарачиси Саид Жалил Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштонга Теҳрон музокарачилари 23 ноябр ёки 5 декабр куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида сўзлашувлар олиб боришга тайёр эканини айтди.

Эштон матбуот котибига кўра, Эштон хоним мазкур таклифни Эрон билан сўзлашувлар олиб борган БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия вакиллари билан муҳокама қилади.

Айни пайтда Эрон ядровий ёнилғи алмашиш масаласи музокаралар мавзуси бўлмаслигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG