Линклар

logo-print

Роберт Блейк яна Тошкентга сафар қилди


18 июн куни Ўзбекистонга қилган сафари чоғида Роберт Блейк ўшлик қочқинлар билан учрашган эди.

18 июн куни Ўзбекистонга қилган сафари чоғида Роберт Блейк ўшлик қочқинлар билан учрашган эди.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиë масалалари бўйича ëрдамчиси Роберт Блейк 9 – 10 ноябр кунлари Ўзбекистонга сафар қилди.

Бу жаноб Блейкнинг жорий йил давомида Ўзбекистонга қилган учинчи ташрифидир.

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси матбуот хизмати ходими Озодликка Роберт Блейкнинг ташрифи чоғида томонларни қизиқтирган масалалар муҳокама қилинганини айтди.

- Тошкентда Давлат котиби ёрдамчиси Блейк қатор ўзаро манфаатли масалаларни, шу жумладан, АҚШ-Ўзбекистон муносабатларидаги хавфсизлик, сиёсат ва инсонпарварлик меъёрларига оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ҳукумат мулозимлари билан кўришди. Шунингдек, у “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоев билан унинг суд ишига алоқадор масалаларни гаплашди, деди АҚШ элчихонаси вакили.
XS
SM
MD
LG