Линклар

Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева янги сайланган парламентни зудлик билан ҳукумат тузишга чақирди.

Қирғизистонда октябр ойида ўтказилган сайловда бешта партия номзодлари парламентдан ўрин эгаллади. Аммо бирорта партия кўпчиликни ташкил эта олмади. Парламентнинг биринчи сессиясида чиқиш қилган Ўтунбаева депутатларни “шахсий ва сиёсий амбицияларни” четга суриб 27 ноябрга қадар ҳукумат тузишга чақирди.

Сайловолди кампанияси давомида ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент Қурмонбек Бакиевни ҳокимиятга қайтаришни ваъда қилган ашаддий миллатчи “Ата Журт” партияси парламентда энг кўп ўрин эгаллаганига қарши бугун юздан ортиқ одам парламент биноси ташқарисида норозилик намойиши ўтказди.

Икки соат давом этган мажлисдан сўнг депутатлар келаси йиғилишнинг қачон ўтказилиши муддатини белгиламай¸ тарқаб кетди.
XS
SM
MD
LG