Линклар

Аҳмадийнажод ядровий дастурни муҳокама қилмоқчи эмас


Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ўз ҳукумати мамлакат ядровий дастурини дунёнинг олти етакчи давлати билан муҳокама қилмаслигини айтди.

- Биз Эрон халқи ўзининг фундаментал ҳуқуқлари юзасидан ҳеч ким билан музокара олиб бормаслигини бир неча марта айтганмиз. Музокаралар ҳамкорлик, халқаро муаммоларга ечим топиш, халқаро ҳамжамият хавотирига сабаб бўлаётган масалаларни муҳокама қилиш, тинчликни тарғиб қилиш, дунёда адолатли хавфсизлик тизимини жорий қилиш ҳақида бўлади, дея баёнот берди Эрон президенти.

Аҳмадийнажоднинг телевидение орқали берилган ушбу нутқидан бир кун олдин ядровий масалалар бўйича Эрон бош музокарачиси Саид Жалилий ўз мамлакати БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия вакиллари билан музокараларни қайта бошлашга тайëрлигини билдирган эди.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштонга ёзган мактубида Саид Жалилий 23 ноябр ёки 5 декабрда Туркиянинг Истанбул шаҳрида сўзлашув ўтказишни таклиф қилган.
XS
SM
MD
LG