Линклар

logo-print

Тошкентда “Ўш ташаббуси” гуруҳи иш олиб бормоқда

  • Сарвар Усмон

Ўш қирғинидан қочиб¸ Ўзбекистонга ўтган ўзбекларга ўзларига нисбатан бўлган зулм ва тажовуз ҳақида ўзбек ҳуқуқ идораларига маълумот берган эди.

Ўш қирғинидан қочиб¸ Ўзбекистонга ўтган ўзбекларга ўзларига нисбатан бўлган зулм ва тажовуз ҳақида ўзбек ҳуқуқ идораларига маълумот берган эди.

Бу гуруҳ¸ унинг фаолларига кўра¸ адолатни ўшликлар билан бирга изламоқчи.Июн қирғинини ўрганиш учун тузилган Халқаро комиссиянинг бир неча аъзоси ўтган ҳафта охирида Тошкентга қилган сафари доирасида Ўзбекистон расмийларидан ташқари "Ўш ташаббуси" гуруҳи вакиллари билан ҳам учрашди.


Озодлик “Ўш ташаббуси” ўз олдига қўйган мақсад вазифалар¸ шунингдек Тошкентда ўтказилган учрашув тафсилотлари юзасидан гуруҳ мувофиқлаштирувчиси, ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суҳроб Исмоилов билан суҳбатлашди.

Суҳроб Исмоилов Халқаро комиссия аъзолари билан Ўзбекистон расмийлари ўртасида муҳокама қилинган масалалар тўғрисида:


- 4-5 ноябрда Тошкентда халқаро комиссиянинг вакиллари билан учрашув бўлди. Комиссия аъзолари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб туришган эди. Хусусан¸ биз билан бўлган учрашувда Ўзбекистон ҳукуматининг ҳозирги пайтда мана шу масала бўйича ҳамкорликларидан мамнунликларини билдириб ўтишди. Чунки¸ уларнинг айтиши бўйича¸ Ўзбекистон Бош прокуратураси Қирғизистон воқеалари туфайли Ўзбекистон ҳудудига ўтган ўзбеклар орасида ўтказилган интервью, опрос, терговларнинг натижаларини комиссия билан ўртоқлашадиган бўлишди. Бундан ташқари Ўзбекистон ҳудудига ўтган ўзбек аҳолиси орасида ўқ отар қуроллардан яраланганлар ҳам мавжуд эди. Мана шу яраланганлар бўйича медицина текшируви ўтказилишининг натижаларини ҳам, комиссиянинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги комиссияга топширадиган бўлибди. Ижобий тарафларини айтиб, мамнунликларини билдиришди.

Суҳроб Исмоилов “Ўш ташаббуси” гуруҳи билан Халқаро комиссиядан кимлар учрашгани тўғрисида:

- 4 ноябрда биз битта аъзоси билан учрашдик. У Бриджит Орбэ. У Франциядан шу комиссия таркибига таклиф қилинган эксперт¸ Францияда аппеляция судида ишлар экан. Мутахассислиги юрист. 5 ноябр куни биз комиссия учун ëзиладиган докладдаги энг асосий авторлардан бири Игор Савин билан кўришдик.

Суҳроб Исмоилов “Ўш ташаббуси” гуруҳи Халқаро комиссия аъзолари билан нималарни муҳокама қилгани тўғрисида:

- Иккала суҳбатда ҳам биз¸ асосан комиссия аъзоларига июн ойида содир бўлган Ўш ва Жалолобод воқеалари бўйича фикрларимизни ўртоқлашдик. Хусусан¸ комиссия аъзолари мана шу воқеаларни келтириб чиқарган сабаблар билан алоҳида қизиқишди. Бу ерда бундан 20 йил олдин бўлган воқеаларни ҳам бевосита ўзлари кўрган одамлар бўлганлиги учун булар охирги 10-15-20 йиллик даврдаги сабабларга эътибор қаратишди ва мана шу Ўшдаги воқеаларни шунча йиллар юрғизилган сиëсатнинг кутилган натижаси¸ деб эътироф этишди.

Бундан ташқари комиссия аъзолари қизиқиш билдирган масала мана шу воқеа ортида кимлар турган бўлиши мумкин. Сиëсий сабабларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу бўйича "Ўш ташаббуси" вакиллари бу воқеаларга ҳар хил факторлар таъсир қилганлигини билдирди. Мана шу факторларни турли хил мисоллар билан айтиб ўтишди. Бу ерда алоҳида эътибор қаратилдики, айнан шу воқеалар бўлишидан бир-бир ярим ой илгари ҳозир биз "Ўш ташаббуси" гуруҳи доирасида бирга ишлаëтган қирғизистонлик ўзбек халқи вакиллари Роза Ўтунбаева билан ҳам, Қирғизистон ҳукуматининг бошқа раҳбарлари билан ҳам учрашиб, жойларда сунъий равишда ташкил этилаëтган қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги провокациялар кучаяëтганини ва бу конфликтга олиб келиши мумкинлигини бир неча марта билдиришган. Жойлардаги бандитлар гуруҳлари қуролланаëтганини айтишиб, бир неча марта огоҳлантиришган. Лекин уларнинг таъкидлаши бўйича¸ афсуслар бўлсинки, воқеалар бошланишидан олдин охирги кунларгача Қирғизистон раҳбарияти бунақа огоҳлантиришларга жуда лоқайдлик билан муносабатда бўлган.

Суҳроб Исмоилов “Ўш ташаббуси” гуруҳининг мақсад ва вазифалари тўғрисида:

- Ҳозирги пайтда бу ташаббусдан Ўзбекистондан бир неча инсон ҳуқуқлари фаоллари гуруҳлари ҳамда Жанубий Қирғизистондаги ўзбек халқи вакиллари ҳам бор. Асосий мақсадимиз¸ Қирғизистонда шу йил июн ойида бўлиб ўтган воқеалар бўйича адолат қарор топтиришга кўмаклашиш¸ ҳамда ушбу воқеаларни келтириб чиқарган, уларнинг ортида турган ва бевосита амалга оширган шахсларни зарур бўлган жазога тортиш. Биз Қирғизистондаги воқеаларни айниқса 10-15 июнда бўлган воқеаларни "погром" деб атаяпмиз. Биз ҳозир ўзимизча мана шунақа термин қабул қилдик. Худо хоҳласа¸ шу тайëрлаëтган докладимизда мана шу воқеаларни ҳақиқатан ҳам погром бўлганлигини исботлаб беришга ҳаракат қиламиз.

“Ўш ташаббуси" гуруҳи билан боғланишингиз мумкин.

- Радиодаги интервьюдан фойдаланиб биз қисқа мурожаат қилмоқчимиз. Азият чекканларнинг, бевосита гувоҳларнинг қўлларида фактлар, мурожаатлар, кўрсатмалар бўлса, бизга бемалол мурожаат қилишлари мумкин.

Телефонларимиз: 99 890 189 59 99
Электрон почта: sukhrob.ismoilov@gmail.com

Мана шу адрес орқали мурожаат қилишлари мумкин. Биз ўзимиз ҳам ҳозирги пайтда Қирғизистонни тарк этиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан Россиянинг кўп шаҳарларида, Туркияда, қўшни Қозоғистон, Ўзбекистон ҳамда Хитойнинг Урумчи шаҳрида яшаб турган қирғизистонлик ўзбеклар вакиллари билан бевосита мулоқотни ушлаб туришга ҳаракат қиламиз. Лекин янада кўпроқ мулоқот бўлса, яхшироқ бўлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG