Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:24

Озодлик Бекорчиси: Сиëсий латифалардан борми?


11 ноябр кунги Бекорчи - Умидбек.
11 ноябр кунги Бекорчи - Умидбек.

Баъзан, ҳаётимизнинг, атрофдагиларнинг жиддийлигидан чарчаб кетасан, одам. Жиддий бўлган олим амакилар ўтказган тадқиқотларга кўра, Инсон ҳайвондан кула олиш қобилияти билан фарқланар экан...


Бугун мен Сизга, азиз муштарий, шу қобилиятни бир намойиш этишни таклиф қиламан. Етар жиддий гаплар, ақлли фикрлар... Бекорчи бўлгандан кейин биииир бекорчилик қилайлик? Яшанг! Ëнбошлаб олиб, мазззза қилиб дам олиб, кўнгилнинг чигалини ëйишни айтаяпман. Кўнгил кўтаришнинг эса ҳар кимда ўз усули бор. Лекин дўстлар даврасидаги ҳазил-мутойибага нима етсин!

Қолаверса, одам муаммоларга қанчалик кулги билан қараса, шунчалик бу муаммолари арзимас бўлиб кўринади.

Боз устига, кулги одамнинг умрини ҳам узайтиради. Шунинг учун бўлса керак ота-боболаримиз бўш вақтини чойхонадаги аскияю ҳангомалар билан ўтказган.

Қайси тўйхона ёки гап-гаштак ҳазил-ҳузулсиз, аскиясиз ўтади?!

Келинг, бугун ҳаётимизда бошимиздан ўтган кулгили ҳодиса-воқеалар билан бир ўртоқлашсак! Жуда бўлмаса, ўзимизга ёққан ҳангомаларни айтишсак. Янги-янгиларидан¸ айниқса "сиëсий"ларидан бўлса¸ яна мазза!!!

Немисларнинг “афандиси” барон Мюнхгаузен “Дунёда барча ахмақона ишлар ақлли башара билан қилинади!”, деган экан.

Қани¸ янги латифаю латифанамо гаплардан борми???
XS
SM
MD
LG