Линклар

НАТО Афғонистондаги коалиция кучларининг уч аскари ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Улардан бири Афғонистон жанубида 9 ноябр куни содир бўлган бомба портлаши пайтида, бошқаси 10 ноябр куни жанггарилар амалга оширган ҳужум пайтида ўлган.

Учинчи аскар Афғонистон шарқида юз берган отишмада ҳалок бўлган.

Айни пайтда толиблар 10 ноябр куни Хўст вилоятидаги бозорда амалга оширилган худкуш ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Ҳужум оқибатида бир нафар афғон аскари ва бир полиция ходими нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG